“Ахмат” нинг собиқ футболчиси Максим Боковнинг айтишича, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров футболчиларга “чамадонда пул олиб келиш” билан туртки берган. Бу ҳақда у “Лицо попроще” подкасти эфирида эълон қилган, дея хабар бермоқда “РОСБАЛТ”.

“Биз Қодиров билан бир йўлдан юрдик, у биз билан гаплашди, чамадонга пул олиб келди ва бизни рағбатлантирди. Айтдики, мағлуб бўлсанг, қуруқ қоласан. У муҳим ўйинлардан олдин келганди”, деган футболчи.

Боковнинг сўзларига кўра, бу Ахмат футболчиларига бир нечта муҳим ғалабаларни қўлга киритишга ёрдам берган.

Боков 2003-2005 йилларда “Ахмат”, кейин “Терек” деб номланган жамоа таркибида Россия кубогини қўлга киритган. Ҳозирда 48 ёшли мутахассис Москванинг “ЦСКА” клуби таркибида ишлайди.