SAS бўлинмасининг инглиз махсус кучлари аёллар кийимида Афғонистондан қочиб кетишди. Шу йўл билан улар “Толибон” жангариларини алдашга муваффақ бўлишган, дея хабар бермоқда “Daily Express”.

Хабарга кўра, Британиянинг 20 га яқин элита махсус кучлари жангчилари Афғонистон жанубида ўз ҳолича қолиб кетган. Британия Мудофаа вазирлиги уларни олиб кета олмаган, шунинг учун ҳарбийлар Кобулга ўзлари етиб келишлари керак бўлган.

Британияликлар учун энг катта қийинчиликлар “Толибон” қўлга олган Кобул орқали Ҳамид Карзай аэропортига борадиган йўлда пайдо бўлган. Махсус кучлар жангариларнинг ҳужумидан қўрқиб, аёллар либосини кийиб, афғон аёлларидек ҳаракат қилишган.

Қочоқларнинг барчаси юзларини парда билан ёпганлар. Улар қурол-аслаҳаларининг катта қисмини ташлаб кетишган.

Шу билан бирга, уларни “Толибон” патруллари бир неча бор тўхтатган, бироқ жангарилар шубҳали нарсани сезмаган. Натижада Британия махсус кучлари аэропортга етиб келишган.