Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Мирзаева Саодат Абдуллаевнанинг вафот этди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Саодат Абдуллаевна 1969 йил 11 ноябрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган.

Меҳнат фаолияти давомида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактабларида тарбиячи, ўқитувчи, мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2020 йил 26 июндан ҳозирги вақтгача Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.