Россиянинг Бе-200 амфибия самолёти қўниш вақтида қулаб тушди. Ўрмон ёнғинларини ўчириш учун Туркия томонидан ижарага берилган Россиянинг Бе-200 амфибия самолёти Aдана қишлоғи яқинида қўнаётганда ҳалокатга учради, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. Бахтсиз ҳодиса Москва вақти билан 15:00 дан кейин содир бўлган, Бе-200 навбатдаги топшириғини бажариб қайтган ва тоғга қулаган.

Бе-200 бортидаги барча мутахассислар ҳалок бўлган. Маълумотларига кўра, авария пайтида самолёт экипажи саккиз кишидан иборат бўлиб, улар беш нафар россиялик ҳарбий ва уч нафар Туркия вакилларидир.

Бе-200 кўп мақсадли амфибия самолёти, ёнғинларни ўчириш, табиий офатлар ҳудудида ишлаш, сувда қидирув ва қутқарув, юк ташишга мослашган. Aвиация мутахассиси Роман Гусаров бу самолётларни “ўта ишончли” деб атади ва ушбу модел 20 йиллик фаолиятидаги биринчи фалокат эканлигини таъкидлади. Расмий равишда, самолёт ҳалокатининг сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Бе-200 фақат бир йил олдин қуролли кучлар балансига қабул қилинган. Интерфакс хабарига кўра, Бе-200 31 июль куни Мудофаа вазирлиги ҳамда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 11 та техникадан иборат консолидацияланган ҳаво гуруҳи таркибида ёнғинларни ўчириш учун Туркияга юборилган.