Кеча, 5 сентябрдан “AрМИ – 2021” VII Халқаро ҳарбий мусобақаларда муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилардан иборат жамоалар юртимизга қайтишни бошладилар. Уларнинг дастлабки гуруҳи Тошкент халқаро аеропортида катта тантаналар билан кутиб олинди.

Шу муносабат билан ташкил этилган байрамона маросимда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, санъаткорлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва “AрМИ-2021” қатнашчиларининг яқинлари иштирок этди.

Тошкентга етиб келган ғолиб ва совриндорлар билан юртимизда пайдо бўлган янгича анъаналарга кўра пойтахт кўчалари бўйлаб сайр-томоша ташкил қилинди. “AрМИ-2021” иштирокчиларининг кейинги гуруҳларини бугун, 6 сентябр куни соат 17:00 да кутиб олиш режалаштирилган.