Америкалик республикачи сенатор, Байден маъмуриятининг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишини танқид қилувчилардан бири, “BBC”га берган интервьюсида: “Биз Ироқ ва Сурияга қайтганимиздек, Афғонистонга ҳам қайтамиз”, деди. Бу ҳақда “Pars today” нашри хабар берди.

Линдси Грем аминки, 30 августда чиқиб кетган Америка қўшинлари бу мамлакатга яна қайтади.

“BBC” Ҳардталк бошловчиси Стивен Сакуранинг “Вашингтон ‘Толибон' назорати остидаги мамлакатга қайтишига чиндан ишонадими ёки йўқми?”, — деган саволига жавобан, у АҚШнинг бошқа чораси йўқлигини айтди.

АҚШ сенатори: “Агар (террорчилик) таҳдид шунчалик катта бўлса, биз буни қилишга мажбур бўламиз”, — деди ва Афғонистон экстремизм учун таянч пунктга, шунингдек, “Ал-Қоида” жангариларининг бошпанасига айланиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Гремнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг Ироққа қайтиши сабаби, бугун 5000 аскар жойлаштирилгани, айнан террорчи элементларнинг кўпайишидан хавотирда деб ишонилишидир.

Грем АҚШнинг Афғонистондаги ҳозирги вазиятга нисбатан имкониятлари камлигини яна бир бор тасдиқлади.

“Менинг таклифим Панжширдаги қаршилик кучларига ёрдам бериш. Толибон Афғонистонда ҳукмронлик қила олмайди, афғон халқи улардан нафратланади. Парчаланади ва Ғарб манфаатларига ҳужум қилиш учун тўлиқ бўрон пайдо бўлади”, — деди у.

Республикачи сенаторнинг қўшимча қилишича, бунга жавобан Қўшма Штатлар “бу менинг муаммом эмас” ёки “сенга уришдан олдин зарба” ёндашувини қабул қилиши мумкин.

Аввалроқ, АҚШ Афғонистондан чиқиб кетишидан олдин, Грехем Фох Неwс телеканалига берган интервьюсида шундай деди: “Президент Байден бизга ёрдам берган минглаб афғонлар учун ўлим буйруғига имзо чекди. У, шунингдек, Афғонистон учун жавоб беришдан воз кечди”.

Афғонистондаги сўнгги ўзгаришлар ва “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, кўпчилик буни АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатни шошилинч равишда тарк этиш сиёсатининг натижаси деб ҳисоблайди ва Грехем президентга импичмент тарафдорларидан биридир.

“Агар биз ҳеч бўлмаганда битта америкаликни қолдирсак (Афғонистонда), агар бизга ёрдам бериш учун чоралар кўрган барча афғонистонликларни олиб чиқмасак, Жо Байден Конституцияга мувофиқ катта жиноят содир этган ҳисобланади”, — деган у интервьюсида.