Таълим ва фан вазирлиги қизларга мактабда рўмол ўрашига рухсат берди.

Маълум бўлишича, улар оқ ва очиқ ранглар бўлиши ва бошнинг орқа қисмига боғланган бўлиши керак (расмдаги каби).

Ўқувчи қизларга мактабга миллий бош кийимда келишга ҳам рухсат берилди. Бундай кийимга истисно сифатида рухсат берилган.

Эртага ҳамма мактабга шу шаклда келиши керак деб ўйламанг. Агар ўқувчи эркин шаклда юрса, уни рўмол ўрашга мажбурламанг”, – дейди Шерзод Шерматов.