Ўзбекистонда жами 15 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 4 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114 063 доза CОВИД-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 21 341 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 76 487 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 16 235 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 9 647 200 нафарни, 2-босқичда эмланганлар3 963 297 нафарни, 3-босқич эмланганлар 1 394 359 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Андижон вилояти (15 130 доза), Хоразм вилояти (13 767 доза), Тошкент вилояти (13 344 доза) банд қилди. Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар: Наманган вилоятида 1 693 972 доза, Фарғона вилоятида 1 692 330 доза, Андижон вилоятида 1 581 744 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этаётгани айтилган хабарда.