“Берлин ва Париждан Россия иштирокидаги учрашув ҳақида сигналлар келди, лекин G7 форматидаги мулоқот ҳақида гап кетмади” – дея баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.

Захарованинг сўзлари Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэгининг Россия ва ХХР иштирокидаги “Катта еттилик” давлатлари йиғилиши яқин орада ўтказилиши кераклиги ҳақидаги баёнотларига жавоб бўлди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, “шериклар” тизимсиз ёндашувни намойиш этмоқда.

Унинг таъкидлашича, G7 аъзолари Россиянинг ушбу халқаро ҳамкорлик форматида иштирок этиши тўғрисида бир-бирига зид сигналларни беришмоқда. Захаровага кўра, G7 мамлакатлари шу тариқа “ўзларидан ва атрофидаги дунёдан нимани хоҳлашларини” тушунмасликларини кўрсатади.

Aввалроқ, Мотэги G7 форматидаги учрашув Россия ва Хитой иштирокида 8 cентябрь куни бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганди.