Тошкент шаҳрида ноқонуний диний таълим бериб келган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Чилонзор туманида муқаддам судланган 42 ёшли Абдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсатсиз болалар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддаси («Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга йўналтирилди. Суд фуқарога нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинлади.

Аввалроқ, Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит қамалгани хақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келаётган уч кишига чора кўрилган эди.