2050 йилга келиб Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида сув ресурслари қанчага камайиб кетиши кутилмоқда?

Жаҳон банки тадқиқотларига кўра, 2050 йилга келиб, Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурслари 5 фоизгача, Aмударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда.

2050 йилга келиб Марказий Осиёда тоза сув танқислиги ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.

Минтақадаги давлатлар сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштирилмаслиги туфайли ҳар йили камида $1,75 миллиард йўқотади.