Сурхондарёда пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган қўшмачи фош этилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 август куни соат 20.00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрининг «Мангузар» маҳалласида яшовчи И.Гулноз яшаш уйида, шаҳарнинг «Мангузар» маҳалласида яшовчи, А.Достон ва Олтинсой туманида яшовчи, А.Маликаларга 100.000 (юз минг) сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

29 август куни И.Гулнозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.