Қашқадарёда 6 сентябрдан йиғим-теримга старт берилади. Жорий мавсумдаги пахта йиғим-теримига вилоятда катта тайёргарлик ишлари олиб борилганлиги айтилмоқда. Йил ҳосили учун 135 900 гектар майдонда етиштирилган пахта майдонларининг 116 400 гектари ёки 86 фоизи қўл терими, 19 500 гектари ёки 14 фоизи терим машиналари орқали териб олиш режалаштирилган. Етиштирилган ҳосилини йиғиб-териб олишда 2384 та отрядлар ташкил этилади.

Маълумот учун, мавсум учун 6406 та тиркама учун ёпинчиқлар, 503,1 мингта этак, 2384 та тарози, 2384 та қозон ўчоқ, 5810 та самовор, 5810 та сув баклари талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб захираси яратилган. Бундан ташқари, мавсумда қатнашадиган 3203 та тиркамалар 60 та дислокация манзилларига, 195 та пахта териш машиналари 11 та дислокация манзилларига йиғилиб, таъмирлаш ишлари якунига етди.