Наманганда «Сирли сўзлашув»ларни тарқатиб юбормаслик эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган бола у билан танишиб, телеграм ижтимоий тармоқларида сир сақланиши лозим бўлган сўзлашувлар ва видеоёзувларни тарқатиб юборишини айтиб, уни қўрқитганини айтади.

Бундан ташқари, ундан 150.000 сўм ва 200 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида жойлашган «Адиблар майдони» олдида бола аризачидан 200 АҚШ доллари олган вақтида, ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 сентябрьʼ куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.