АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўз даврида Владимир Путиннинг қарашларига Европа президентлари фикридан кўра кўпроқ аҳамият берган, деди Мери Трамп Business Insider нашрига.

Сиёсатчининг жиянининг маълум қилишича, Трамп Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг сиёсатга бўлган қарашларини ҳурмат қилмаганини айтди.  Бироқ у доимо Россия президенти ва КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг қарорларини доимо юқори баҳолаган.

Шунингдек, Мери Трамп амакиси дипломатия билан шуғулланмоқчи бўлган ҳамкасбларини ёқтирмаслигини яшириб ўтирмади.

У доимо ўз қарашларини катта куч деб ҳисоблайди. Бу у учун энг муҳим жиҳат”, – деди Мери Трамп.

Шунингдек, АҚШ собиқ президентининг қариндоши уни туғма автократ деб атади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил АҚШ президентлик сайловида демократ Жозеф Байден 290 та овоз тўплаб мамлакатнинг президенти этиб тайинланган эди. Трамп эса сайловда 214 та овоз тўплаган.