Эрон ядровий келишувга қайтади, бироқ ғарб босимлари остида эмас деб ёзмоқда  мамлакатдаги маҳаллий нашрлар.

Эрон президенти Иброҳим Раисий шанба куни Эрон 2015 йилдаги ядровий келишувни тиклаш учун жаҳон кучлари билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Раисий бу Ғарбнинг босими остида амалга ошмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Теҳрон АҚШ санкцияларини олиб ташлаш учун музокаралар олиб бормоқчи эканлиги ҳам қўшимча қилиб ўтилди.