АҚШ пойхтахти Вашингтонда бўлган отишма натижасида уч киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости NBC Washington телеканалига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа шанба куни кечқурун АҚШ пойтахтининг шимоли -ғарбида содир бўлган, бир гуруҳ номаълум шахслар машинадан тушиб, яқин атрофдаги одамларга ўқ узган.

Жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 75 минг доллар мукофот эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филоделфияда иккита отишма содир бўлиб, икки нафар эркак вафот этганди.