Исёнчилар томонидан Гвинея президенти Альфа Конде ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Риа нашри Гвинея матбуотига таяниб.

Маълумотларга кўра, президент полковник Мамади Думбуй бошчилигидаги махсус кучлар томонидан ушланган.

Махсус кучлар бир қатор юқори мартабали амалдорларни ҳам ҳибсга олгани айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, Президент Альфа Кондининг қўриқчилари билан тўқнашувда давлат тўнтаришига уриниш ортида махсус кучлар гуруҳи вакиллари турибди. Нашр маълумотларига кўра, исёнчилар гуруҳини илгари Франция хорижий легионида хизмат қилган полковник Мамади Думбуя бошқаради.

Аввалроқ, Конакри пойтахтида президент қароргоҳи яқинида отишмалар ҳақида хабарлар тарқалган эди.