Кеча Панжшерда, Хавак довонида Толибон ва Қаршилик фронти ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Спутник Афғонистон нашри, у ерда 100 га яқин Толибон аскарлари қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда. Қаршилик фронтидан камида 4 киши яралангани айтилмоқда.

Париян ҳудудида Толибон кучлари қамалга олинди. Уларнинг олдинга интилиши қайтарилиб, Толибон аскарлари чекинишга мажбур бўлди. Қаршилик фронти режаси, агар Панжшер водийсига жанубий кириш йўли орқали кириш тўсиб қўйилса, Толибон водийдаги ўз гуруҳини ўқ-дори билан таъминлай олмаслигига асосланган эди.

Қаршилик фронти Панжшерда бўлиб турган Толибон кучларига келиши мумкин бўлган ёрдамни тўсиб қўйишни режалаштирган. Бу режа ўзини оқлай бошлади. Далар Санг яқинида портлашдан кейин Толибон аскарлари ҳаракатлари пассивлашган.

Кеча эрталаб Анаб ҳудудида олдинга интилган Толибон аскарларининг барчаси ўлдирилган ёки асир олинган. Водийда турган толиблар тез орада таслим бўлиши кутилмоқда.