Ўзбекистонга 5-6 сентябрь кунлари ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 4,5 миллион дозаси олиб келинади. Шу кунгача мазкур вакцинанинг жами 13,5 миллион дозаси олиб келинган.

Маълум қилинишича, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси SARS-CoV2 (RBD) нинг S оқсилни боғловчи доменга йўналтирилган бўлиб, RBD оқсилининг рекомбинант экспресияси орқали одамларда нейтраллаштирувчи антитаначаларни келтириб чиқаради ва SARS-CoV2 ни ҳўжайин ҳужайра юзасида ACE2 рецептори билан боғланишини блоклайди ва инфекциянинг олдини олади.