Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:

  • Ўқиши кўчирилиши тавсия этилмаганлиги бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг “transfer.edu.uz “электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади.

Ушбу тоифадаги талабалар эртага, 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.

Шунингдек, ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 6 сентябрь куни 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян ОТМ томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.