​Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 миллион нафардан ошиб кетди. 3 сентябрьда республика ҳудудлари бўйлаб 118 461 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра:

1-босқич эмланганлар 22 569 нафарни,
2-босқич эмланганлар 80 611 нафарни,
3-босқич эмланганлар 15 281 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 890 793 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 625 859 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 3 886 810 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1 378 124 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 058 336 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Хоразм вилояти (18 086 доза),
Андижон вилояти (15 417 доза),
Тошкент вилояти (12 035 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 684 595 доза,
Наманган вилоятида 1 680 972 доза,
Андижон вилоятида 1 566 614 дозани ташкил қилмоқда.