Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида I МДҲ ўйинлари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди.

Бугун, 4 сентябрь дастурида Ўзбекистон терма жамоаси яна 5 та бронза медалини делегация ҳисобига ёзиб қўйди.

Улардан 4 таси бокс бўйича бўлиб, яна бири эркин кураш спорт турига қарашли. Бугунги совриндорлар:
Бокс:

  • 60 кг: Умидилло Расулов
  • 66 кг: Жафарбек Шахбазов
  • 52 кг: Узукжамол Юнусова
  • 54 кг: Гулдана Тилеубергенова

Эркин кураш:

  • 125 кг: Намоз Абдурашидов
    Шу тариқа, мазкур мусобақада дделегация ҳисобидаги медаллар 2 та олтин ва 8 та бронзани ташкил этмоқда.