Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли қўшинлари рейтингида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, 140 давлат орасида 51-ўринни эгаллади. “Global Firepower” таҳлилий маркази бу рейтингни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бу рейтингда қўшниларидан анча юқори поғонада. Таъкидланишича, Қозоғистон 61-ўринда, Озарбайжон 63, Литва 85, Туркманистон 86, Грузия 92, Қирғизистон 93, Латвия 97, Тожикистон 99, Арманистон 100 ва Эстония 109-ўринда.

Афғонистон рейтингда 75 ўринни эгаллаган. Қайд этилишича, биринчи учта ўринда АҚШ, Россия ва Хитой турибди. Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон ҳам кучли ўнликка кирган. Рейтингнинг охирги уч қатори Либерия, Косово ва Бутанга тўғри келган.