Энг тинчликсевар давлатлар рейтингида Ўзбекистон 163-дан 90-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва тинчлик институти (IEP).

Мамлакат индекси 2.062 эди. Қайд этилишича, индекс қанчалик баланд бўлса, мамлакат шунчалик тинч эмас. Мазкур тинчлик индекси нафақат урушлар, балки зўравонликнинг йўқлигини, зўравонликдан қўрқиш даражасини, хавфсизликни, давом этаётган можаролар ва милитаризацияни ҳам ҳисобга олади.

Исландия, Янги Зеландия ва Дания тинчликсевар давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Афғонистон эса рўйхатни ёпди.

Маълумот ўрнида, Иқтисодиёт ва Тинчлик Институти (IEP)-дунёдаги барча ўзгаришларни ўрганадиган мустақил, нотижорат таҳлил маркази саналади. Иқтисодиёт ва Тинчлик Институти (IEP) нинг бош қароргоҳи Сиднейда, Нью-Йорк, Гаага, Мехико, Брюссел ва Харареда офислари бор. 2021 йилги GPI маълумотларига кўра, 13 йил ичида дунё тинчлиги 0,07 фоизга пасайган.