Бироз аввал пара-ўқ отишнинг 50 метр масофадан тўппончадан отиш йўналиши бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 539 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Ибрагимов иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 08:15 да бошланади.