Қарши туманида уй талашган бобо набирасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 август куни соат 22:00 ларда Қарши тумани “Пахтазор” маҳалласида яшовчи нафақадаги Т.О. набираси О.Ғ. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган.

Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотига кўра, жанжал натижасида бобо набирасини чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб, тан жароҳати етказган. Натижада, набира тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши ИИБ ТБ томонидан жиноий иш қўзғатилган.