Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар 5 сентябрь куни 09:00 дан бошлаб “apellatsiya.dtm.uz” сaйти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, апеллация аризалари 14 сентябрга қадар 10 кунда давомида онлайн қабул қилинади.

Бунда апеллация аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб “apellatsiya.dtm.uz” сaйтининг “Бакалавр-2021” бўлимига кириб, паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апеллация аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади. Мазкур саҳифага тегишли маълумотларни киритиш орқали апеллация аризаси берилади.

Апеллация аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт. Апеллацияларни кўриб чиқиш апеллация комицияси томонидан 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.

ДТМ изоҳи:”apellatsiya.dtm.uz” сaйтида мавжуд бўлиб, магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг чет тили фани ва хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича апеллация аризалар мазкур имтиҳонларнинг якуний натижалар эълон қилингандан сўнг ишга туширилади.