Пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларидан хушхабар. Унда қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчимиз мазкур машқда қайд этган 18.38 метр натижаси унга кумуш медальни тақдим қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчимиз ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.

Бу делегациямизнинг жорий Паралимпиададаги бешинчи кумушмедалли бўлди. Шунингдек, ҳисобимизда 7 та олтин ва 6 та бронзмедалаллари ҳам мавжуд.