“Foreign Policy”  журнали жума куни кечқурун АҚШ Марказий разведка бошқармаси Афғонистондан айғоқчиларининг кўпини олиб чиққанини хабар қилди.

Журнал АҚШ разведка операциялари ҳақида маълумотга эга бўлган иккита манбага таяниб шундай ёзган:

“Бу ҳафта Марказий разведка бошқармаси ўз айғоқчиларини Афғонистондан олиб чиқди, Байден ҳукумати Афғонистондаги кўплаб одамлар, масалан, улар билан ўн йиллаб ишлаган таржимонлардан воз кечди ва олиб чиқишни рад этди”.

Конгресс вакили шундай деган еди: “Биз ҳаммани, минглаб одамларни, жумладан Толибон аниқлай оладиган разведкачиларнинг оила аъзоларини ҳам озми-кўпми олиб чиқдик”.

Яна бир манбанинг бунга қўшимча қилишича:

“Марказий разведка бошқармасининг махсус ооперациялар маркази, унинг бир қисми махфий опоперацияларни ўтказувчи элита тузилмалари, разведка ходимларини эвакуация қилишда иштирок этган”.

Ташқи сиёсат ҳақидаги мақола “Foreign Policy”  журналида чоп этилганидан сўнг, Марказий разведка бошқармаси вакили тафсилотларни беришдан бош тортиб ва фақатгина ташкилот АҚШнинг бошқа ҳукумати идоралари билан яқиндан иш олиб боргани, шу жумладан, АҚШнинг минглаб фуқаролари, элчихонанинг маҳаллий ходимлари ва заиф афғонлар эвакуация қилинганини айтган.