Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 6 сентябрдан тўлиқ анъанавий бошланади, гибрид шаклдан бутунлай воз кечилганини айтди. Бу ҳақда у айни вақтда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда таъкидлаган.

Очиқ мулоқотда вазир бу йил дарслар гибрид тарзда (ҳам онлайн, ҳам офлайн) бўлмаслигини маълум қилди. Унинг қайд этишича, бу ўтган йили ўзини оқламаган ва жиноятчилик кўпайган.

Қолаверса, ХТВ ўтказган сўровномада қатнашган 94 фоиз ота-она ўқув йили анъанавий бўлишини хоҳлашини билдирган.

Маълум қилинишича, параллель равишда телевидение орқали онлайн дарслар ҳам бериб борилади. Бу дарслар коронавирусга чалиниб қолган болалар, карантинга ёпилиши мумкин бўлган мактаб ўқувчилари учундир.