Кеча 3 сентяьбр куни мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовларининг якунлари эълон қилинди. Юртимизнинг минглаб ўғил-қизлари талабалик бахтига муяссар бўлишди.

Қабул натижалари Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Таган қишлоғида жойлашган 28-сон умумтаълим мактаби жамоаси учун ўзгача шодлик олиб келди. Сабаби, мактабнинг тест синовларида иштирок этган, бир синфда таҳсил олган 19 нафар битирувчисининг барчаси талабаликка қабул қилинди.

Меҳнатлари самарасини, ўқувчиларининг ютуғини кўриб мактаб директори Лобарой Қўчқорова, синф раҳбари Эркин Ўриновнинг қувончи чексиз.

Маълумот учун, охирги уч йил давомида ушбу мактабнинг 11 синф битирувчилари ОТМларга ўқишга кира олишмаган.