Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

2021 йил 3 сентябрь куни соат 00:10 ларда Ховос тумани «Соҳибкор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-376 автомобиль йўлининг 205 км «Қўқон-Жиззах» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган кулранг «Нехиа-2» русумли автомашина, Ховос тумани «Соҳибкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган карьер ишчисини автоуловнинг олди қисми билан уриб юбориб ЙТҲ содир этган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетиб яширинган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳатларининг оғирлигидан воқеа жойида вафот этган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ушланди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.