Пара-таеквондочимиз Гулжаной Наимова жамоамиз учун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига чиройли якун ясаб берди. У Бразилия вакилига қарши кечган баҳсда ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибасига айланди.

Шиддатли кечган жангда Наимова ўзининг аниқ ва ишончли ҳаракатлари билан рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медальни тақдим қилди. Қайд этиш жоиз, ушбу спортчи Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегация номидан иштирок этган энг сўнгги вакил бўлди. Бир оз аввал пара-енгил атлетикачимиз Муҳаммад Рехсимов F61 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 6 натижани қайд этди.

Шу тариқа, Токио-2020 Паралимпия ўйинларини Ўзбекистон деделегация 19 та медаль (8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза) билан якунлади.