Facebook қора танли эркакларнинг жанг видеоларини «примат видео» деб белгилаганлиги учун узр сўради.

Facebook ижтимоий тармоғи қора танлилар тасвирланган видеони «примат видео» деб белгилади, лекин кейин кечирим сўради, деб ёзади Sky News.

Воқеа июнь ойининг охирида, қора ва оқ эркаклар тўқнашуви видеоси Интернетда пайдо бўлганида юз берди.

Бир кун олдин Facebook компанияси кечирим сўради, буни сунъий интеллект хатоси билан изоҳлади ва қайта кўриб чиқиш мақсадида мавзуни тавсия қилиш функциясини вақтинча ўчириб қўйди.