БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 13 сентябрь куни Женевада Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлар йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Бош котиб идорасининг 3 сентябрь, жума куни тарқатилган баёнотида айтилган.

“БМТ Афғонистон халқи билан ҳамжиҳатликда қолмоқда, шунинг учун Бош котиб мамлакатнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун 13 сентябрда гуманитар вазирларнинг олий даражадаги йиғилишини чақириш учун Женевага боради”, дейилади баёнотда.

Жаҳон ташкилоти бош котиби вакилининг сўзларига кўра, учрашув мамлакатдаги ижтимоий ташкилотчиликни молиялаштиришни кўпайтириш, шунингдек, тўлиқ ва тўсиқсиз гуманитар ёрдамни таъминлаш масалалари доирасида амалга оширилади.

“Афғонистон гуманитар ҳалокат ёқасида”, – дейилади Гутерриш идораси баёнотида. Бош котиб вакилининг сўзларига кўра, БМТ миллионлаб муҳтожларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.