Аҳмад Масьуд улар таслим бўлмасликларини, чарчамасликларини ва ҳеч қандай таҳдидлардан қўрқмаслигини айтди, бу ҳақда у ўзининг “Facebook”даги расмий саҳифасида ёзган.

“Биз Худо, эркинлик ва адолат учун курашдан ҳеч қачон воз кечмаймиз. Адолат сўраган Ҳиротдаги жасур опа-сингилларимизнинг учун Панжширдаги қаршилик, маҳкам ушлаб турилади. Уларнинг ҳақиқий истаклари бор ва ҳеч қандай таҳдиддан қўрқмадилар “, деб ёзади Аҳмад Масьуд.

Масьуднинг сўзларига кўра, мағлубият ўз ҳуқуқларингиз учун курашдан воз кечганингизда ва чарчаганингизда содир бўлади.

Бизнинг халқимиз ҳеч қачон Худога таянишдан чарчамайди ва биз фаровон, эркин ва мустақил Афғонистонни қурмагунимизча шундай давом этади“, – дея хулоса қилади Панжширдаги Миллий қаршилик фронти қўмондони Аҳмад Масьуд.

Маълумот ўрнида, 2 сентябрь, пайшанба куни Ҳирот шаҳрида бир неча аёллар кўчаларга чиқиб, аёлларнинг ҳуқуқлари ва ҳукуматда иштирокини талаб қилган намойишда қатнашишди. Бир кундан кейин, жума куни, бир гуруҳ аёллар Кобул кўчаларига аёлларни бўлажак ҳукуматга, шу жумладан, асосий лавозимларга қўшилишини талаб қилиб чиқишди.

Бир неча кундан бери Панжшир яқинида толиблар ва Аҳмад бошчилигидаги халқ қаршилик фронти кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда.