Хонанда Санжай рафиқаси ўзидан 16 ёш кичкина Алиша билан ажрашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, 42 ёшли хонанда 27 ёшли актриса ва модель билан 2 июль куни ажрашган.

Алиша ўзининг Instagram саҳифасида ҳеч қандай жанжалларсиз ажрашганини ва сабаблар ўта шахсий эканини маълум қилиб, қўшиқчи билан ЗАГCдан ўтмаганини айтди.

Сизларга тўғрисини айтаман, 2 июнь куни мен ўзимнинг кийим-кечакларимни йиғиштириб ҳеч қандай жанжалсиз уйдан чиқиб кетдим. Ажрим сабаби ўта шахсий, шундай ажойиб одамлар ҳам ажрашишлари мумкин экан.

Лекин менинг Facebook’да қўйган хазиломус постим ушбу хабарни пайдо бўлишига сабаб бўлган. Энди мен 3 ой ўтиб ҳамдардлик мактублари келяпти. Аслида биз уч ой ҳам яшамадик, тўй фақат Facebook тармоғида бўлди. Расман ҳеч қандай ЗАГС бўлмаган, демак тўй ҳам бўлмаган”, – деб  ёзди Алиша.

Шунингдек, Алиша ҳозирда иккиси ҳам бахтли эканини ва ҳамма ўзига кераклисини олганини билдирди. Маълумот ўрнида, улар бирга яшаётгани 2020 йилнинг октябрь ойида маълум бўлган эди.