Тошкент вилояти “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлида “Damas” машинасини орқага бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди.

Маълум бўлишича, 4Р-12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлида ҳайдовчи “Damas” русумли транспорт воситасини турли хавфли манёврлар билан орқага бошқарган.

Ушбу видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи 20 ёшли И.Т.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилди ва текширув давомида ушбу автомобиль бўйича ўз муддатида бартараф қилинмаган жарималар мавжудлиги аниқланиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермасликларини, йўл қоидалари ўйин эмаслигини тушунишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.