Афғонистоннинг  Панжшир вилоятининг ғарбий қисмида “Толибон” ҳаракати ҳарбийлари ва қаршилик фронти жангарилари ўртасида жанг бошланди. Бу ҳақда Sputnik Афганистан хабар бермоқда.

Ҳозирда қарама-қаршиликлар Шотол туманида ва Хавак, Анжаман ва Дарбанд давом этмоқда… Панжширнинг шимоли -шарқий вилоятларида, Париян ҳудудида отишма ҳақида хабар берилмаган.

“Толибон” қўмондони ҳисобланадиган Ғофур Мавлави ва унинг 410 нафар жангчиси қаршилик фронти томонга ўтган. Уларнинг барчаси бадаҳшонлик тожиклар эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, “Толибон” Бадаҳшонга ҳарбий отрядларини жойлаштирган ва ушбу вилоятидан қаршилик фронти кучлари ҳарбийларининг бир қисми ортга чекинган.

Al Arabiya телеканалининг маълум қилишича, Аҳмад Масуд ва “Толибон” музокара ўтказишга келишиб олган ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олгани ҳақида хабар берди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Толибон” ҳаракати Панжшир вилоятига куч ишлатиб кириш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Биз куч ишлатиб кирамиз деб айтмаганмиз, улар билан кўп маротаба мулоқот қилдик, лекин музокаралар натижа бермади ва ҳозир ҳам қийинчиликларга учраяпмиз. Ҳозирги вақтда муаммоларни музокара йўли орқали ҳал қилмоқчимиз – бу бизнинг позициямиз. Барчасини тинчлик билан келишиш ниятидамиз”, – дейди Наим.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.