Афғонистоннинг Россиядаги элчихонаси Кобулда ҳокимият ўзгарганидан сўнг, “Толибон”нинг даҳшатли ҳақида кўплаб далиллар келаётганини маълум қилди.

Афғонистон жамоатчилиги мамлакатда бўлаётган воқеалардан ҳайратда. Элчихонага Толибоннинг даҳшатли ҳаракатлари тасвирланган видеолар ва кўплаб мактублар келади. Жаҳон ҳамжамияти Афғонистонда нима бўлаётганини кўриши ва тушуниши керак”, – дейди элчихона вакили.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида “Толибон” Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.