Сурхондарё вилоятида “Cobalt” ва “Жигули” иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 29 август куни соат 17:30 ларда 4К-583 йўлининг 16-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Аниқланишича, “Cobalt”  автомобили “Чинор” маҳалласидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Жигули” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида “Жигули” ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.

ЙТҲ сабаби ўрганилганда, йўл чизиқлар ва белгилар билан тўлиқ жиҳозланмагани аниқланган