Россия президенти Владимир Путин коронавируснинг келиб чиқиши мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди. Бу ҳақда у Шарқий иқтисодий форумининг ялпи мажлисида гапирди, деб ёзмоқда “ТАСС”.

“У ёки бу ҳодисанинг сабабларини, келиб чиқишини аниқлаш тўғри. Сиёсатлаштириш нотўғри”, — деган давлат раҳбари. Унинг фикрича, сиёсийлаштириш аниқ хулосаларга бўлган ишончни дарҳол пасайтиради. Бироқ, тадқиқот объектив материаллар асосида олиб борилиши керак.

Путиннинг қўшимча қилишича, ҳозирги шароитда пандемия ва унинг оқибатлари билан курашиш муҳим, чунки бу бутун инсоният учун керак.

“Сиёсат билан шуғулланадиганлар, ўзлари пандемияга қарши курашда ҳалокатли ҳолатларга йўлиқмоқда”, —деган у.