Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Миралем Пьянични “Бешиктош”га ижарага берди. Туркия клуби босниялик футболчи учун бир мавсумга 2,75 млн евро тўлайди.

Яъни “Бештиктош” Пьяничнинг ярим маошини (10 млн евро) тўлаб беради ва ижара учун “Барселона”га пул тўламайди.

Маълумот учун, жорий мавсум Пьянич Ла Лигада бирор марта ҳам майдонга тушмади. Унинг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2024 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Рибери ўзига жамоа қидирмоқда

“Бавария” ва “Фиорентина”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери ўзига янги жамоа қидирмоқда. Маълум бўлишича, франциялик футболчи ҳозирда 22 йилдан кейин А Серияга қайтган “Салернитана” билан боғланган.

Айни пайтда музокалар муваффиятли давом этмоқда, лекин томонлар молиявий томондан келиша олмасликлари мумкин.