Давлат тест маркази бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари жавоби қачон чиқишини эълон қилди.

“Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Мамнуният билан шуни маълум қиламизки, 2021-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 3 сентябрь куни 15:00 да эълон қилинади.

Натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:

  • 15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;
  • 16:00 дан – Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;
  • 17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

Давлат тест маркази барча абитуриентларга муваффақият тилайди!”, дейилади ДТМ хабарида.