Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Ғозлиқ” маҳалласи “Қўтонтепа” қишлоғида истиқомат қилувчи Муслимбек Хазратов ва Навбаҳор Душаева оиласида 3 нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди. Бу ҳақда “Nasafnews” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, эгизаклар 31 август куни Тошкент шаҳридаги Перинатал марказда туғилган. Энг қизиғи уларга, уларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси Зироатхон, қизлари Шаҳнозахон ва Саидахоннинг исми қўйилган.

Муслимбек Хазратовнинг оиласи исм қўйиш борасида президентга хат ёзиб, улардан розилик ҳам олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Норин туманида уч қизалоқ дунёга келган эди.