“Бешиктош” ярим ҳимоячиси Миралем Пянич Туркия Суперлигасининг энг қиммат футболчисига айланди. Бу ҳақда футболчини 20 миллион еврога баҳолаган Tranfermarkt портали хабар бермоқда.

Иккинчи ва учинчи ўринларни “Трабзонспор” дарвозабони Угурчан Чакир (19 млн евро) ва “Фенербахче” қанот ҳимоячиси Диего Росси (18 млн евро) банд этишди.

Эслатиб ўтамиз, Пянич “Бешиктош”га “Барселона”дан ижарага ўтган эди. Босниялик камида 1 мавсумни Туркияда ўтказади.