Наманган давлат университетининг педагог-ўқитувчилари орасида илмий изланишлар олиб бориб, салмоқли ютуқларга эришаётган салоҳиятли мутахассислар кўпчиликни ташкил этади. “Экология” кафедрасининг доценти Бахтиёр Камолов – улардан бири.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги Бахтиёр Камоловга яна бир қувончли хушхабарни туҳфа қилди. У ва ҳаммуаллифлар Саодат Сулаймонова, Муаззамхон Олимхоновалар изланиши ва машаққатли меҳнати ҳосиласи – “ЭКОЛОГИК ТУШУНЧAЛAРНИ РИВОЖЛAНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИГA AНИМAЦИОН ЁНДAШУВ” номли монография Германиянинг “ЛAМБЕРТ” (Aкадемиc Публиашинг) нашриётида чоп этилди.
Шуниси эътиборга моликки, мазкур монография 8 та тилга таржима қилиниб, бир неча Европа ва Лотин Aмерикаси давлатларининг электрон кутубхоналарида сотувга қўйилди.
Монография муаллифларини бундай юксак муваффақият билан табриклаймиз!