Марсда юришга мўлжалланган “Perseverance rover” машинаси сайёра тупроғининг биринчи намунасини олди. Бу ҳақда лойиҳа бош муҳандиси Адам Стелтзнер маълум қилди.

Бизда намуна бор! Мен тошдаги туйнукни кўриб,  жуда қаттиқ хурсанд бўлдим”, – деб ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Аввалроқ тупроқни йиғиш бўйича биринчи уриниш август ойининг бошларида муваффақиятсиз тугаган.  Маълум бўлишича, намуна олиш тизими режалаштирилганидек ишлаган, аммо телеметрия пробиркада тупроқ йўқлигини кўрсатган.