“Манчестер Сити” вингери Жек Грилиш янги клубидаги фаолияти қандай бошлангани ҳақида гапириб ўтди.

“Манчестер Сити”да аллақачон бир-неча учрашувлар ўтказдим ва ўйлайманки учрашувнинг боришига ўз таъсиримни ўтказа олган ўйинлар ҳам бўлди.

Масалан, Кевин де Брюйне шундай қилади. У майдонга кириб ўйиннинг боришини ўзгартиради. Суперкубок учун “Лестер”га қарши ва биринчи турда “Тоттенхем”га қарши яхшироқ ўйнаган бўлишим мумкин эди. Аммо умуман олганда, “Сити”даги фаолиятимнинг бошланиши зўр.

Агар менинг позициямдаги футболчиларга назар ташласангиз, улар аллақачон балоғат ёшида чўққисига чиққанини кўрасиз. Худди шу де Брюйнени олинг, у 30 ёшда. Клуб билан янги шартнома имзолади ва ҳозир у ўз фаолиятининг энг юқори чўққисида. Мен 25 ёшдаман, шунинг учун ҳали кўп нарсаларни ўрганишим ва қўшишим керак”, – дейди футболчи ITV Sport каналига.

Маълумот учун, Грилиш жорий мавсум барча турнирлар доирасида 4та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди. Мазкур ўйинларда ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та ассист ёздириб қўйди.